ОТМларга ҳужжат топшириш якунланди: 732,4 минг нафар абитуриент рўйхатдан ўтган

27-Iyul, 2025-yil 8:05 | 2 marta ko‘rilgan | Izohlar soni: 0

ОТМларга ҳужжат топшириш якунланди: 732,4 минг нафар абитуриент рўйхатдан ўтган

2025–2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Билимни баҳолаш агентлигининг Тест синовларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи Жамшидбек Одиловнинг ёзишича, қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 732 411 нафарни ташкил этган.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

Ўзбек тили — 644 027 нафар;
Рус тили — 71 476 нафар;
Қорақалпоқ тили — 14 959 нафар;
Бошқа тиллар — 1 949 нафар.
Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

эркаклар — 346 299 нафар
аёллар — 386 112 нафар
Маълумот учун, рўйхатдан ўтган абитуриентлар тест синови учун тўловни бугун, 26-июн куни соат 23:59 га қадар амалга оширишлари мумкин.


Bu kommentga 0 ta izoh qoldirilgan

Hozircha izohlar mavjud emas.

Faqat ro'yxatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin.

Izoh qoldirish uchun quyidagi tugmalardan foydalaning:

Ro'yxatdan o'tish Saytga kirish
{